ТДТ давлатлари раҳбарлари Қуръонга ҳурматсизликни қоралади

Олам

image

Туркий Давлатлар Ташкилоти иштирокчилари аввалроқ Европанинг бир қатор давлатларида Қуръонни таҳқирлаш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларни қатъий қоралади. Бу ҳақда кеча, 16 март куни Анқарада бўлиб ўтаётган ТДТ фавқулодда саммитининг якуний коммюникеси матнида айтилган. 

“Иштирокчилар муқаддас китобимиз Қуръони Каримга қарши сўнгги пайтларда барча мусулмонларни ранжитиб, янги ирқчилик, ксенофобия ва исломофобик провокация ва ҳужумлар учун замин яратиши мумкин бўлган нафрат жиноятларни кескин қоралади”, дейилади ҳужжатда. 

Январь ойи охирида Туркиянинг Стокгольмдаги элчихонаси яқинида Қуръон ёқиб юборилиши билан боғлиқ катта жанжал келиб чиқди. Мусулмонлар учун муқаддас китоб 21 январь куни Туркия дипломатик миссияси олдида ўнг қанот экстремистик “Қаттиқ келишув” партияси етакчиси Расмус Палудан томонидан оммавий равишда ёқиб юборилган. Шунга ўхшаш ҳаракатлар бошқа Европа давлатларида ҳам бўлиб ўтди ёки режалаштирилган эди, бу Туркия ва бошқа бир қатор мусулмон давлатларининг кескин реакциясига сабаб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг