Ангренда тарихий бино бузиляптими?

Жамият

image

Facebook ижтимоий тармоғида Ангрен шаҳрида жойлашган 1960 йилларда қурилган Чайковский номидаги мусиқа мактаби биноси бузилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Маданий мерос агентлиги муносабат билдирди.  

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан Тошкент вилояти ҳудудида жами 828 та ёдгорликлар, жумладан Ангрен шаҳрида 47 та маданий мерос объекти миллий рўйхатга киритилган. Аммо ушбу рўйхатдан Чайковский номидаги мусиқа мактаби биноси ўрин олмаган.

Шунингдек, Тошкент вилоят ҳокимининг 2019 йил 22 апрелдаги қарорига кўра, Ангрен шаҳар “Янгиобод” МФЙ Ғафур Ғулом кўчаси 34-А уйда жойлашган собиқ мусиқа мактаби биноси сотилиши белгиланган. 2019 йил 19 августдаги электрон-онлайн аукцион натижаларига асосан объект сармоя киритиш ва 5 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан “GELIKON VEST” МЧЖ ғолиб деб топилган. У билан 2019 йил 24 августда олди-сотди шартномаси расмийлаштирилган. Бироқ Ангрен шаҳар ҳокимлиги томонидан объект сармоядорга топширилмаганлиги сабабли хусусий корхона томонидан сармоя мажбуриятлари бажарилмаган.

“2022 йил Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашига собиқ мусиқа мактаби биноси ва Чайковский бюстини “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати”га киритиш бўйича таклиф берилган. Ҳозирги кунда бинонинг тарихийлигини ўрганиш устида амалий ишлар олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ангрен тарихий бино

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made