Англия Премьер-лигаси қачондан давом эттирилиши маълум бўлди

Спорт

image

Коронавирус эпидемияси туфайли тўхтатилган Англия Премьер-лигаси (АПЛ) 8 июнь куни қайта тикланиши мумкин. Бу ҳақда Британиянинг рақамли технологиялар, маданият, оммавий ахборот воситалари ва спорт вазири Оливер Доуден маълум қилди.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, энг яхши сценарий бўйича 2019/20 йилги чемпионат июнь охирига қадар якунланиши режалаштирилган. 18 май куни жамоалар тўлиқ машғулотларга қайтишлари керак.

“Мен шахсан Премьер-лигада барча футбол жамоатчилигини қўллаб-қувватлаш учун чемпионатни қайта бошлаш мақсадида музокаралар ўтказдим. Албатта, ҳар қандай қадамлар соғлиқни сақлаш бўйича кўрсатмаларга мувофиқ бўлиши зарур бўлади”, деди Доуден.

Маълумот ўрнида, коронавирус сабабли Европадаги барча маҳаллий чемпионатлар, жумладан, Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси футбол мусобақалари тўхтатилган эди. Шундан сўнг, ушбу икки мусобақа баҳслари қачондан бошланиши ҳақида хабар берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Англия Премьер-лигаси

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг