Англия Нидерландия устидан ғалаба қозониб, Евро-2024'нинг иккинчи финалчисига айланди

Спорт

image

Англия терма жамоаси 2024 йилги Европа чемпионати ярим финалида Нидерландия устидан ғалабага эришди.

Рақиблар Дортмунд Аренада тўқнаш келди. Учрашув 2:1 ҳисобида якунланди. Дастлаб Нидерландия киритилган гол эвазига олдинга чиқиб олди. Хави Симонс еттинчи дақиқада Деклан Райсдан тўпни олиб қўйди ва жарима майдончаси ташқарисидан тўпни дарвозага йўллади.

Ҳарри Кейннинг голидан кейин инглизлар ҳисобни тенглаштирди. Жамоа сардори 18-дақиқада пенальтини голга айлантирди ва Европа чемпионати плей-офф босқичидаги олтинчи голини киритди. Олли Уоткинснинг голи Англияга ғалаба келтирди. Захирадан майдонга тушган форвард иккинчи бўлимда Коул Палмернинг узатмасидан сўнг гол урди. 

Англия терма жамоаси Евро-2024 финалига чиқди ва у ерда Испания термасига қарши майдонга тушади.

Учрашув Тошкент вақти билан 15 июлга ўтар кечаси ярим тунда бошланади. Нидерландияликлар, худди французлар сингари, бронза медалларига эга бўлади, чунки учинчи ўрин учун ўйин турнир регламентида кўзда тутилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Англия Нидерландия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made