Англия клублари трансферлар учун рекорд миқдорда пул сарфлади

Спорт 2094
image

Футбол бўйича Англия Премьер лигаси клублари жорий ёзда трансферлар учун 1,5 миллиард фунт стерлинг сарфлаб бўлди ва бу тарихдаги энг рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда халқаро “Deloitte” аудит компаниясининг маълумотларига таяниб, ESPN нашри ёзмоқда.

Қайд этиш керакки, бундан олдинги энг яхши натижа 2017 йилнинг ёзида кузатилган. Ўшанда инглиз клублари янги футболчилар хариди учун 1,4 миллиард фунт стерлинг сарфлаган.

2022 йилнинг ёзида сарфланган 1,5 миллиард фунт маблағга Англия жамоалари 135 нафар футболчи харид қилган. Бу натижа 2020 йилги ёзги трансферларга қараганда кўпроқ, аммо 2021 йилдагидан (148) камроқдир.

Премьер лига клублари ҳозирга қадар нархи 30 миллион фунт стерлингдан ошиқ 14 нафар футболчи билан шартнома имзолаган. Бундай футболчилар ўтган ёзда атиги 8 нафарни ташкил қилган. Жорий ёзда энг йирик харидни “Ливерпуль” амалга оширган. “Қизиллар” ҳужумчи Дарвин Нуньес учун Португалиянинг “Бенфика” клубига  85 миллион фунт (бонусларни ҳам ҳисобга олган ҳолда) тўлаган.

Маълумот учун, ёзги трансфер ойнаси ёпилишига яна бир ҳафта муддат бор. Яъни, АПЛ клубларнинг харажатлари янада кўпайиши мумкин.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 3.2
t
×