Англия клуби ФИФАга “Барселона” устидан шикоят қилди

Спорт 1169
image

"Вест Бромвич" клуби "кўк-анорранглилар" устидан ФИФАга мурожаат билан чиқди.

Клуб ФИФАнинг эътиборини 16 ёшли англиялик ҳужумчи Луи Баррининг "Барселона"га ўтиши билан боғлиқ қоидабузарликларга қаратмоқчи. Барри июль ойида "Вест Бромвич" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди ва "Барселона"га йўл олди.

Испания клуби ФИФА томонидан клубларга ёш футболчиларни харид қилиш борасидаги ўрнатилган тартибга кўра 235 минг фунт тўлаши керак. "Вест Бромвич" шу орқали компенсация ундириб олмоқчи. Барри Англиянинг 16 ёшгача бўлган терма жамоасида 10та ўйин ўтказиб, 7та гол урган.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×