Англия чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси эълон қилинди

Спорт

image

Англия Премьер-лигасида “Челси” ярим ҳимоячиси Коул Палмер 2023/24 йилги мавсумда йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Бу ҳақда лига расмий сайти маълум қилди.

Жорий мавсумда 22 ёшли футболчи 25 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Қайд этиш жоиз, “Челси” ярим ҳимоячиси Коул Палмер “кўклар” тарихига кирди. Англиялик футболчи бир вақтнинг ўзида ойнинг энг яхши ўйинчиси ва ойнинг энг яхши голи совринларини қўлга киритган биринчи футболчи аристократлар аъзоси бўлди. “Челси”да Палмердан олдин ҳеч ким бундай муваффақиятга эришмаган.

Шунингдек, у Премьер-лига тарихида 21 ёшгача бўлган даврда бир мавсумда 30 дан ортиқ гол урган учинчи футболчига айланди. Ҳозирда қанот ҳужумчиси ҳисобида 21 та гол ва 9 та голли узатма бор.


Мақола муаллифи

Теглар

футболчи Англия чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг