Англия чемпионатининг энг яхши футболчиси ким бўлади?

Спорт

image

Профессионал футболчилар ассоциацияси (ПФА) Англия чемпионатининг 2022/2023 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси бўлиш учун 6 нафар номзодни эълон қилди.

ПФА номзодлари: Кевин Де Брюйне, Эрлинг Холанд, Жон Стоунз (барчаси “Манчестер Сити”), Ҳарри Кейн (“Тоттенхем”/“Бавария”), Мартин Эдегор ва Букайо Сака (“Арсенал”).

2021/2022 йилги мавсум якунида Профессионал футболчилар ассоциацияси “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни энг яхши футболчи деб топганди. 

Қайд этиш жоиз, бу йил мазкур соврин 50-маротаба ўз эгасини топади.

2022/2023 йилги мавсумда “Манчестер Сити” 89 очко жамғариб, Англия чемпионига айланганди. “Арсенал” иккинчи, “Манчестер Юнайтед” учинчи ўринни эгаллади. “Ньюкасл” 71 очко билан кучли тўртликка якун ясади.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрлинг Холанд Кевин Де Брюйне

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made