Андижонлик блогер 15 суткага қамалди

Жамият 4541
image

Ижтимоий тармоқларда андижонлик блогер Отабек Нуриддиновнинг ҳибслангани ҳақида хабарлар тарқалди. Қайд этилишича, у охирги пайтлар Асака туман бюджет сарфи ҳақида материаллар йиғиб юрган.

У кеча, 30 декабрь куни эрталаб 10:30 лар атрофида уйидан чиқиб кетган ва қайтмаган.

Мазкур ҳолат бўйича Асака туман прокуратураси расмий баёнот берди. Унда шундай дейилади:

“Асака туман прокуратураси томонидан Сурхандарё вилояти, Сариосиё туманида туғилган, Асака тумани, Ибн Сино МФЙ, Шинам кўчаси, 23-уйда яшовчи фуқаро Абдуфатто (Отабек) Камолитдинович Нуриддинов Асака туман ИИБ томонидан Маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги аниқланди. 

Ўрганиш давомида, Абдуфатто (Отабек) Нуриддинов Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси, 41-моддаси, ва 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган. 

Андижон вилояти маъмурий судининг 30.12.2019 йилдаги қарорига асосан Абдуфатто Нуриддиновга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида 6.690.000 сўм жарима жазоси, мазкур кодекснинг 41-моддаси билан 30 баравари миқдорида 6.690.000 сўм жарима жазоси, 183-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 

Бундан ташқари, суднинг қарорига асосан А.Нуриддиновни қамоқда бўлган ҳар бир куни учун 33.450 сўм миқдорида, жами 501.750 сўм қамоқда сақлаш ҳаражатлари ундирилиши белгиланган. 

Шунингдек, мазкур қарорни ижро қилиш Андижон шаҳар ИИБ зиммасига юклатилганлиги маълум қилинади”. 
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 182
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×