Хонободдан Мўйноқгача туризм коридори ташкил этилади
Жамият
−
15 Август 2019
4259Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш ва автомагистраль йўллари бўйлаб туризм хизматларини ташкил этишни назарда тутувчи Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрига боғланган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ шаҳригача “Ўзбекистон туризм магистрали” туризм транспорт коридорини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
“Ўзбекистон туризм магистрали” туризм транспорт коридори бўйлаб автомагистраль йўллари ва йўлбўйи инфратузилмаси ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ таркибда ташкил этилди ва унга қуйидаги ваколатлар берилди:
капитал ва жорий таъмирга муҳтож йўл участкаларини аниқлаш, шунингдек, яратиладиган йўлбўйи инфратузилмаси объектларининг жойлашувини белгилаш;
йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишда (ер участкаларини ажратиш, қурилишга рухсат олиш) кўмаклашиш;
тегишли давлат органлари томонидан уларнинг ваколатига кирувчи муаммоли масалаларни (йўл кўрсаткичлар ўрнатиш, санитария-гигиена шохобчаларини қуриш ва бошқалар) ҳал этиш бўйича топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш.
LiveБарчаси