Андижондаги туғуруқхонада соғлом чақалоқ вафот этгани айтилмоқда
3-саҳифа
−
31 Август 2022
6443Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Асака туманидаги туғуруқхонада соғлом бола вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Андижон вилояти прокуратураси ҳодига муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 27 август куни Асака туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-туғуруқ комплекси шифокорлари томонидан ҳомиладор бемор З.Ж.нинг қорнида нобуд бўлган ўғил жинсли ҳомила жарроҳлик йўли билан олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
“Текширувлар натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади прокуратура хабарида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойининг 10 кунида Шаҳрисабздаги туғуруқхонада 3 нафар чақалоқ вафот этгани аниқланганди.
LiveБарчаси