Андижондаги тиббиёт бирлашмасининг УТТ хонасига кузатув камераси ўрнатилди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Шаҳрихон тиббиёт бирлашмасига қарашли  УТТ (Ультратовуш текшируви) хонасига камера ўрнатилганлиги акс этган видео тарқалиши ортидан туман бирлашмаси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳақиқатдан ҳам бирлашма томонидан 2024 йилда муассасада ходимларнинг иш фаолиятини қатъий назоратга олиш, беморлар ва тиббиёт ходимлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, содир бўлган нохуш ва криминал ҳолатларни ўрганишга аниқлик киритиш мақсадида барча хоналарга камералар ўрнатилиши режалаштирилган.

"Ҳозирда муассасада камераларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Ижтимоий тармоқларда УТТ хонасига ўрнатилган камера ишчи ҳолатида бўлмаган, техник ходимлар томонидан хизмат кўрсатиш хонасининг йўналишини тушунмаслиги оқибатида ўрнатилган. Ушбу ҳолат бартараф этилди ва муассасада камералар ўрнатилиши лозим бўлган жойлар қайта ўрганиб чиқилди", дейилади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўқонда талаба қизлар ётоқхонасига камера ўрнатганлар жаримага тортилган, проректор эса ишдан бўшатилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

кузатув камераси Шаҳрихон тиббиёт бирлашма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг