Андижондаги шифохона портлаши оқибатида бир киши вафот этди

3-саҳифа

image

Аввал хабар берганимиздек бугун, 11 февраль куни соат 11:30 да Андижон  вилояти Шаҳрихон тумани “Қорақўрпа” МФЙдаги шифохонада портлаш бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан янги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, портлаш Чинобод кўчасида жойлашган 3 қаватли “Зитерия” МЧЖ Диагностика ва даволаш масканининг 1-қаватида содир бўлган. Юзага келган кинетик зарба натижасида бино деворларига шикаст етган.

Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Афсуски, ушбу ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, тўрт нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, туман шифохонасига жойлаштирилган.

Шунингдек, ҳодиса жойига ФВВ раҳбарияти, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли хизмат ходимлари етиб борган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш

Баҳолаганлар

274

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг