Андижонда жоме масжиди ёниб кетди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида жоме масжиди буткул ёниб кетди. Масжид ёнаётгани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳолат бўйича туман ҳокимлиги расмий маълумот берди.

Билдирилишича, Марҳамат тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими 20-Ёнғин қутқарув қисмига кеча, 19 октябрь куни соат 13:59 да туманнинг “Гар-гар” МФЙ Малҳам кўчаси 1-уйда жойлашган “Обиджон Ботиров” жоме масжидида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Марҳамат тумани ФВБ 20-ЁҚҚнинг 1-2-жанговар бўлинмаси соат 14:06 да воқеа жойига етиб борган. Бироқ Масжиддаги ёнғиннинг майдонидан келиб чиққан ҳолда Асака тумани ФВБ ва Булоқбоши туман ФВБдан қўшимча ёрдам чақирилган. 

Ёнғин соат 14:09 да ўраб олиниб, соат 14:35 да бутунлай бартараф этилган. Ёнғинга 5 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин масжид

Баҳолаганлар

856

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made