Андижонда “Ватанпарвар” ўргатувчиси “права” учун пора олганда ушланди

Crime

image
Андижон вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган “Ватанпарвар ташкилоти” ўргатувчиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ватанпарвар ташкилоти” Шаҳрихон ўқув спорт техника маркази ўргатувчиси А.Қ. ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлган фуқаро Б.Қ. га гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали қайтадан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 850 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти туманларида маҳкумга муддатини камайтириб бериш ҳамда судда ишини енгиллатиб беришни айтиб, пора олган икки адвокат қўлга олинган эди.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends