Андижонда ўқувчилар парта ташигани учун мактаб директори жазоланди (видео)
Жамият
−
22 Сентябрь
5590Андижон шаҳридаги 37- умумтаълим мактаби ўқувчиларини мажбурий меҳнатга жалб қилган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари ва бунга бепарво ёндашган директор жазоланди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Андижон шаҳар “Исломобод” МФЙда жойлашган 37-умумтаълим мактаби 1963 йилда қурилган. 960 нафар ўқувчи ўринга эга ушбу мактабда ҳозирда 1 минг 728 нафар ўқувчига 102 нафар ўқитувчи томонидан таълим-тарбия берилиб келинмоқда.
Мазкур таълим муассасаси “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 2024 йил 1-мавсумида 1 миллиард 360 миллион сўм маблағ ютиб олиб, ҳозирда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни соат 13:00 лар чамасида мактабнинг ЧҚБТ раҳбари Ҳ.Ҳ технология ва ҳарбий ватанпарварликка тайёргарлик кўриш синф хоналаридан яроқсиз жиҳозларни олиб чиқиш учун дарсдан бўшаган бир гуруҳ 7-синф ўқувчиларни парта ташишга ёллаган.
Ўрганиш ишлари якунларига кўра, мактабда тизимли иш ташкил этмаганлиги учун мактаб директори Н.Д ҳамда ЧҚБТ раҳбарига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланган.
Маълумот учун, 2021 йил 12 февралдан бошлаб вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда ўқитувчиларни ўт-ўлан юлишга мажбурлаган директорга нисбатан жарима жазоси қўлланилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь