Андижонда тиркама пиёданинг ўлимига сабаб бўлди
Жамият
−
10 Июль 2019
3676Кеча, 9 июль куни Андижон вилоятида юк машинасининг тиркамаси узилиб кетиб, бир кишининг ҳалокатига сабаб бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа соат 17:30 да Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани “Қум” маҳалласида содир бўлган. 24 ёшли К.М. бошқарувидаги МАN русумли юк машинаси тиркамасининг ўнг олд ғилдираги ёрилган. Шу вақтда тиркама улагичи синиб кетиб, йўл четида турган Шаҳрихон туманида яшаган 51 ёшли пиёда Г.Х.ни уриб юборган.
Натижада Г.Х. олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.