Андижонда шифокорлар хатоси сабаб ҳомиладор аёл вафот этгани айтилмоқда
Crime
−
10 September 2024 5937 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида шифокорларнинг нотўғри ташхиси туфайли ҳомиладор аёл вафот этгани хусусида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат тўлиқ назоратга олиниб, вазиятга аниқлик киритиш мақсадида махсус Ишчи гуруҳ томонидан тезкор ўрганиш ишлари ўтказилган. Йўл қўйилган хато ва камчиликларга ҳуқуқий баҳо бериш тақозо қилингани сабабли экспертларнинг дастлабки хулосалари ҳамда тегишли ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилган.
“Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб бориляпти”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оҳангаронда туғуруқхонага ўз оёғи билан борган аёлнинг ўлиги чиққанди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August