Андижонда реклама баннерини ўрнатаётган эркакни ток урди (видео)
3-саҳифа
−
18:01
5262Бугун, 30 сентябрь куни Андижон вилоятида реклама баннерини ўрнатаётган эркакни ток урди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Шаҳрихон тумани “Тараққиёт” МФЙдан ўтувчи “Жанубий” подстанциясидан чиқувчи “Шодлик” электр узатиш тармоғининг 10 кВ ҳаво тармоғи ёнида жойлашган реклама баннерида ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз фуқаро томонидан баннер ёпиштиралаётган вақтда фуқаро фавқулотда токка тушган.
“Шундан сўнг Андижон вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси тезкор гуруҳи томонидан фуқаро қутқариб олинди ва Марказий шифохонага юборилди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, айни вақтда ушбу фуқаронинг ҳолати яхши, у шифокор назоратида.
Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Фарғона вилояти Учкўприк туманида поезд вагонлари устида селфи тушмоқчи бўлган мактаб ўқувчиларини ток урганди. Турли даражада тан жароҳатлари олган болалар тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага юборилган. Биринчи бемор жонлантириш бўлимига ўтказилган. Унинг танаси 63 фоиз куйган. Иккинчи беморга тананинг термик куйиш ва ўнг сон суяги синиши ташхиси билан ёрдам кўрсатилган.
LiveБарчаси