Фарғонада поезд устида селфи тушмоқчи бўлган ўқувчиларни ток урди
3-саҳифа
−
25 Сентябрь
11073Фарғона вилояти Учкўприк туманида поезд вагонлари устида селфи тушмоқчи бўлган мактаб ўқувчиларини ток урди. Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, вилоят Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига жорий йилнинг 17 сентябрь куни 13:00 ларда бу ҳақда хабар берилган. Хабарга асосан тергов тезкор гуруҳи воқеа жойига етиб борган.
Аниқланишича, Бувайда туманига қарашли 1-сонли мактабнинг 2 нафар 10-синф ва 1 нафар 8-синф ўқувчилари Учкўприк туманидаги темирйўл бекатига борган. Улар Темирйўл изларини белгиланмаган жойидан кесиб ўтиб, тақиқланган ҳудудга кирган.
Улар бекатда турган буғдой ташувчи вагоннинг устига чиқиб, селфи тушмоқчи бўлган вақтларида эҳтиётсизлиги оқибатида икки нафар ўсмирни юқори кучланишли электр токи урган. Турли даражада тан жароҳатлари олган болалар тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага юборилган.
Биринчи бемор жонлантириш бўлимига ўтказилган. Унинг танаси 63 фоиз куйган. Иккинчи беморга тананинг термик куйиш ва ўнг сон суяги синиши ташхиси билан ёрдам кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида уч фарзанднинг онаси бўлган аёл поезд уриб кетиши оқибатида вафот этганди.
LiveБарчаси