Андижонда психотроп модда сотган тўда ушланди
3-саҳифа
−
10:29 566 1 дақиқа
Андижон вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига алоқадор 3 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон шаҳрида яшовчи 1988, 1996 ва 1997 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро олдиндан тил бириктириб, 90 дона тропикамид номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 25 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Гумонланувчилар бошқарувидаги автомобиллар холислар иштирокида кўздан кечирилганда, улардан яна 44 дона тропикамид дори воситаси топилиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Хабарда билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳрида фуқародан сотилган телефон учун келишувдан ташқари қўшимча пул талаб қилган шахснинг автомобилидан гиёҳванд модда топилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси