Андижонда поезд тракторни уриб кетди (видео)

Жамият

Ижтимоий тармоқларда поезд ва трактор иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси тасвирланган видео тарқалмоқда. Маълумотларга кўра, ҳодиса Андижон вилоятининг Андижон тумани Шўро қишлоғида жорий йилнинг 25 январь куни юз берган. 

Гувоҳларининг маълум қилишича, воқеа тракторнинг темирйўл устида тўхтаб қолиши оқибатида юз берган. Натижада поезд келиб тракторга урилган ва уни каналга тушириб юборган.

Воқеа юзасидан расмий маълумотлар берилмади. Тан жароҳати олганлар ҳақида ҳам маълумот йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Назарбек қишлоғи яқинида электровозда ёнғин чиққани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон поезд трактор ЙТХ

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг