Андижонда пиёда юк автомобили тагида қолиб вафот этди
3-саҳифа
−
06 Февраль 2021
7051Кеча, 5 февраль куни Андижон вилояти, Асака туманида юк автомобиль ҳайдовчисига кўринмас ҳудуддан йўлни кесиб ўтаётган фуқаро автомобиль тагида қолиб вафот этди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
Ҳодиса соат 14:30 ларда, “Беруний” МФЙ, И.Бухорий кўчасидан ўтган 4Р-112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 164-километрида юз берган. Ҳайдовчи, 1968 йилда туғилган Д.Б. MAN русумли юк автомобилида светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган вақтида, йўлни кесиб ўтаётган фуқаро, 1938 йилда туғилган Ю.А.ни кўрмай қолиб, ҳаракатланиб юбориши оқибатида уриб юборган.
Натижада, пиёда, 83 ёшли Ю.А. тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь