Андижонда ниқобли шахслар Cobalt’га ҳужум қилди (видео)
3-саҳифа
−
29 Ноябрь
8594Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида ниқоб тақиб олиб, давлат рақам белгиси бўлмаган автомашинадаги шахслар йўл четида тўхтаб турган бошқа бир машинага тош отиб ҳужум қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратураси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 20 ноябрь куни фуқаро Ю.Д. ва бошқалар томонидан содир этилган. Улар олдиндан жиноий тил бириктириб, фуқаро Л.А. Cobalt русумли автомашинасида пул маблағларини ташиш билан шуғулланишини билиб, унга ҳужум қилган.
Аниқланишича, улар Lacetti ва Cobalt’нинг давлат рақам белгиларини ечиб олиб, Л.А.нинг бошқарувидаги Cobalt’нинг орқасидан кузатиб келган. Улар юзларига ниқоб таққан ҳолда Андижон шаҳрининг Ёйилма маҳалласи А.Темур шох кўчасидан ўтган "Андижон-Асака" йўналишидаги транспорт қатнов йўлини "Андижон" йўналиши бўйича йўл четида тўхтаб турган Л.А.ни автомашинасига тош отиб, ҳужум қилган.
Бироқ ўша вақтда Л.А. ҳодиса жойидан қочгани сабабли Ю.Д. ва бошқалар жиноятни ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаган. Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ю.Д. процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича ИИО томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вилоят прокуратураси томонидан ушбу жиноят иши устидан прокурор назорати ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида маҳалланинг овлоқ жойида 2 нафар жабрланувчини дўппослаб, 5 млн 500 минг сўмлик iPhone русумли телефони, 700 АҚШ доллари ва 950 минг сўм пулларини олиб қўйган ҳамда воқеа жойида яширинган кишилар қўлга олинганди.
LiveБарчаси