Андижонда массажхонадан фоҳишахона сифатида фойдаланган аёл ушланди
3-саҳифа
−
25 Октябрь 2022
16934Андижон шаҳрида массажхона ниқоби остида интим хизмат кўрсатиб, нопок иш билан шуғулланиб келаётган шахснинг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Андижон вилояти ИИБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилганда 1989 йилда туғилган аёл Андижон шаҳрида массажхона ниқоби остида мижозларга турли интим хизматлар кўрсатиб келаётгани аниқланган.
Ушбу шахс қўл остидаги икки нафар аёлга мижозлар билан жинсий алоқа қилишлари учун барча шарт-шароитларни яратиб бериб, уларнинг ҳар биридан 400 минг сўмдан, жами 800 минг сўм пул олганида ушланган.
Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси