Андижонда мансабдор шахс 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Жамият
−
23 Апрель 2020
19835Андижон вилояти, Асака туманида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси мансабдор шахси фермер хўжалиги вакилидан 10 минг доллар пора олаётганда ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.
“Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси хамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида “Қ.Э.” фермер хўжалиги иш юритувчиси Х.Х.нинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилган. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Асака тумани бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Б.М., ариза муаллифи Х.Х.дан, фермер хўжалигига тегишли бўлган 44 га. ер майдонида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўлиқ экилмаганлигини рўкач қилиб, ушбу ерни олиб қўйиш билан қўрқитган.
Масъул шахс Х.Х.дан таъмагирлик йўли орқали 10 минг АҚШ доллари талаб қилган. У пулларни агроинспекциянинг маъмурий биноси ёнида “Қассобхона” сотувчиси орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазур ҳолат юзасидан Б.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси