Андижонда мактаб директори хонасида ўқитувчини пичоқлади
Жамият
−
08 Июнь 2020
29941Ижтимоий тармоқларда Андижонда директор ўқтувчини пичоқлагани ҳақида хабар ва видеолавҳа тарқалди. Андижон вилояти ИИБ ушбу видеолавҳада акс этган ҳолатларни ўрганиб чиқди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 25 май куни соат 09:00 ларда Пахтаобод тумани “Чорсу” МФЙда яшовчи фуқаро Н.З. ўзи билан бирга ишлаб келаётган Пахтаобод тумани “Чорбоғ” МФЙ ҳудудида жойлашган 25-сонли мусиқа мактабида директор лавозимида ишловчи Д.И.нинг хизмат хонасига укаси Ж.О. ва М.У. билан бирга ойлик маоши ҳақида маълумот олиш мақсадида келиб ўзаро жанжаллашиб кетишган. Шу вақтда Д.И. хонасида бўлган хўжалик пичоғи билан Н.З.нинг юзи ва танасига уриб, унинг чап юзи, кўкрак қафаси чап ёни ва ўнг қўли кафти ичидга зарба берган. Вилоят ИИБнинг таъкидлашича, натижада Н.З.га енгил тан жароҳати етган.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида бир дона хўжалик пичоғи далилий ашё тариқасида олинган. Мазкур ҳолат Пахтаобод тумани ИИБ навбатчилик қисмининг 1-шакл китобидан 25 май куни рўйхатдан ўтган. Тўпланган терговга қадар текширув ҳужжатлари ҳамда суд-тиббий экспертиза хулосасига асосан 4 июнда Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.
Қайд этилишича, юқорида кўрсатилган ҳолатда гумон қилинувчининг ҳаракатларида қотилликка суикасд қилиш аломатлари бор-йўқлигига тергов ҳаракатлари давомида баҳо берилади.
LiveБарчаси