Андижонда Канадага ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Crime
−
06 May 2025 4113 1 minute
Андижон вилоятида Канада давлатига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.М. фуқаро О.Н. нинг ишончига кириб, гўёки элчихонада ишловчи танишлари орқали Канада давлатига ишга юборишни ваъда қилган ва эвазига 3 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида Германия ва Англияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August