Германия ва Англияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
3-саҳифа
−
28 Апрель
2916Самарқанд вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида ўтказилган терговга қадар текширувда “С.С” МЧЖ таъсисчиси О.Ў. ва иш бошқарувчиси С.Р. интернет ижтимоий тармоғида хорижий давлатларга ишга юбориши ҳақида эълон бериб, 6 фуқарони Германия ва Англияга ишга юбориш эвазига уларнинг жами 12 минг 700 доллар пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Тошкент шаҳрида аниқланган иккинчи ҳолатда эса пойтахтнинг Учтепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Е.М. фуқаро И.С. ва унинг 4 нафар танишини 12 минг доллар эвазига Германияга бориши учун виза олиб беришини айтиб, шундан 6 минг долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида 2 фуқарони АҚШга ишга юборишни ваъда қилиб, 22 минг доллар талаб қилган ота-бола ушланганди.
LiveБарчаси