Андижонда қайин опасини қасддан ўлдирган эркак 12 йилга “кесилди”

3-саҳифа

image

Андижонда ўз қайин опасини пичоқлаб ўлдирган куёв 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида хабар берилди. 

Қайд этилишича, эр ва хотин ўртасида келишмовчилик юзага келган. Шундан сўнг, аёл аразлаб, ўз уйига кетиб қолган. Жанжал нима сабабдан келиб чиққанини аниқлаштириш учун эса куёвнинг уйига қайнона ва қайин опаси келган ҳамда ўрталарида жанжал катталашиб кетган. 

Оқибатда эса куёв уйдан қайин опасини судраб олиб чиқмоқчи бўлган, табиийки қайин опа қаршилик кўрсатишга уриниб, унинг қўлидан чиқиб кетган. Шунга қарамай куёв аёлнинг ортидан қувлаб бориб, пичоқ санчиб, қасддан ўлдирган. 

Мазкур ҳолат юзасидан айбдорнинг иши судда кўриб чиқилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, 12 йил озодликдан маҳрум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг