Андижонда қалбаки икки минг долларни сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди
3-саҳифа
−
18 Январь
3777Андижонда сохта долларларни пуллаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Унга кўра, департамент ва ДХХ Андижон вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда фуқаролар Ж.Р. ва Ф.О. қалбаки 2 000 долларни фуқаро Г.К.га 20 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 18 дона 100 долларлик қалбаки купюраларни бериб, эвазига 1 200 АҚШ доллари ва 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Андижонда қалбаки 100 млн сўмни сотаётган шахслар ушланганди.
LiveБарчаси