Наманганда 45 млн қалбаки пулни 18 млн сўмга сотган шахс ушланди
Crime
−
11 February 3076 1 minute
Наманган вилоятида 45 млн сўм қалбаки пулларни 18 млн сўмга сотган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам Жиноят кодексининг 176-моддаси билан судланган шахс 100 ва 200 минг сўмлик купюрадаги жами 45 млн сўм қалбаки пулларни фуқаро М.Х. исмли шахсга 18 млн сўмга сотаётган пайтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида беш бош қора молни қалбаки АҚШ долларига сотиб олган шахс аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Жавоҳир Алиқулов
Live
All