Андижонда газ нархини сунъий оширган “заправка” фаолияти вақтинча тўхтатилди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги метан "заправка" нархни асоссиз оширгани учун газ таъминотидан узиб қўйилди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” ахборот хизмати хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланганди. Ушбу қарор талабларига риоя қилмаган АГТКШларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши айтилганди.

Жорий йилнинг 2 апрель куни Андижон вилояти, Избоскан туманида жойлашган “Б.И.М” МЧЖга қарашли АГТКШ асоссиз равишда нархни оширганлик ҳолати юзасидан келиб тушган мурожаат “Ўзэнергоинспекция” Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилган.

Ўрганиш натижасида ушбу метан заправка масъуллари огоҳлантирилишига қарамасдан, сунъий равишда нарх оширгани аниқланган. Ушбу ноқонуний фаолиятга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, қоидабузар истеъмолчи табиий газ тармоғидан узилган.


Мақола муаллифи

Теглар

“заправка” газ нархини сунъий ошириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг