Андижонда “Гашиш” гиёҳванд моддасини сотаётган шахс ушланди
3-саҳифа
−
24 Январь 2023
4871Андижон шаҳрида2,09 грамм миқдоридаги “Гашиш” гиёҳванд моддасини сотаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
“Жорий йилнинг 21 январь куни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бўлими, Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ҳамда Андижон шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ИИОФМБ) ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида Андижон шаҳрида яшовчи А.Э холис харидорга 2,09 грамм “Гашиш” гиёҳванд моддасини 570 000 сўмга сотаётган вақтида ушланди” дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда гиёҳванд моддалар сотган шахс калтаклангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь