Андижонда депутатни дахлсизликдан маҳрум қилмоқчи бўлган прокурор ишдан кетди

Жамият 7775
image
-

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 17 май куни ҳалқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида депутат Ш.К.ни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқишда, Миллий гвардия ходимлари томонидан айрим депутатларни тинтув қилаётганлиги ҳолати акс этилган фотосуратлар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2021 йил 21 май кунги буйруғи билан Андижон шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келаётган адлия маслаҳатчиси Қурбонали Асқаров ўз хоҳишига кўра берган аризасига асосан лавозимидан озод этилди.

Қайд этилишича, Асқаровнинг лавозимидан озод этилиши халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида рўй берган ҳолатлар билан боғлиқ эмас.

Аввалроқ Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида бир гуруҳ депутатлар тинтув қилингани ҳақида хабар берилганди. Миллий гвардия эътирозларга сабаб бўлган ҳолатга муносабат билдириб, депутатлар Андижон шаҳар ҳокимининг топшириғига асосан тинтилганини маълум қилди.

Шунингдек, ушбу ҳолат бўйича Адлия вазирлиги ҳам тақдимнома киритди. Кейинчалик Бош прокуратура ушбу вазиятга ўз баёноти билан ойдинлик киритди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 341
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×