Андижонда депутатлар тинтув қилинди

Жамият

image

Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида бир гуруҳ депутатлар тинтувдан ўтказилган. Бунда депутат дахлсизлигига амал қилинмаган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев хабар берди.

Депутатнинг ёзишича, ушбу сессияда Андижонда ер сотувчиларнинг кирдикорларини фош қилиб юрган депутат прокурор тақдимномасига кўра дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган. 

“Катта эҳтимол билан депутатларнинг дахлсизлик ҳуқуқига ҳам тупуриб, тинтув ўтказишга топшириқ берганлар ер сотиш ишларига дахлдор ва депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиб қамашга иштиёқманд “ўша” шахслар бўлиши керак”, деб ёзади у.

Расул Кушербоев, шунингдек, “ноқонуний тинтув ўтказилишига келганда тақдимнома киритган қонун ҳимоячиси – прокурорнинг кўзи қаерда қолди, деган савол очиқ қолаётганини” қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятидаги бир нечта объектларнинг таъмирланиши ва қурилишига оид давлат буюртмалари амалдорларнинг қариндош-уруғлари орасида тақсимлаб олингани ҳақида хабар берилган эди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур хабарлар юзасидан расмий маълумот бериб, тендер савдоларидаги ҳолатлар ўрганилаётганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

722

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг