Андижондаги тендерлар бўйича ўрганиш бошланди – КҚКА
Жамият
−
25 Декабрь 2020 8000 1 дақиқа
Аввалроқ, Андижон вилоятидаги бир нечта объектларнинг таъмирланиши ва қурилишига оид давлат буюртмалари амалдорларнинг қариндош-уруғлари орасида тақсимлаб олингани ҳақида хабар берган эдик.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур хабарлар юзасидан расмий маълумот бериб, тендер савдоларидаги ҳолатлар ўрганилаётганини маълум қилди.
“Ушбу масалалар бўйича коррупцион ҳолат ва манфаатлар тўқнашуви элементлари мавжуд бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, эълон қилинган ҳолатлар юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганиш бошланди”, дейилади хабарда.
Ўрганишлар натижалари бўйича ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь