Андижонда бозор ёниб кетди

3-саҳифа

image

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида бозор ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Кеча, 25 январь куни Шаҳрихон туманидаги Асака автотураргоҳида ташкил этилган буюм бозори ҳудудида ёнғин содир бўлгани тўғрисида соат 23:30 да ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра, 20 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 23:32 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 26 январь куни соат 00:30 да ўраб олинган ва соат 01:53 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида тахминан 700-800 кв.м майдон ёниб зарарланган.

Ёнғинда фуқароларни куйиш тан-жароҳатини олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Андижон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made