Андижонда босқинчи ҳомиладор аёлга электрошокер билан ҳужум қилди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 2 март куни Андижон вилоятининг Марҳамат туманида хонадонга бостириб кирган ўғри ҳомиладор аёлга электрошокер билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Соат 10:00 ларда номаълум шахс юзларига ниқоб тақиб олиб электрошокер билан қуролланган ҳолда “Турон” МФЙда яшовчи ҳомиладор бўлган 28 ёшли Нилуфар Т.нинг хонадонига ғайриқонуний равишда кирган. Босқинчи Нилуфар Т.дан тақиб олган тилла-тақинчоқларини беришини талаб қилиб, унга электрошокер билан ҳужум қилиб тақинчоқларини зўрлик ишлатиб олган ва девор ошиш йўли орқали уйдан чиқиб қочиб кетаётган вақтида маҳаллада яшовчи фуқаролар томонидан ушланган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 26 ёшли Мансурбек М. содир қилганлиги аниқланиб, тилла-тақинчоқлар ва электрошокер мосламаси  ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Мансурбек М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахс 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

босқинчилик

Баҳолаганлар

330

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг