Андижонда боғча мудираси ўзини осиб қўйди

Жамият 18940
image

Андижон вилояти, Балиқчи туманидаги 11-сонли мактабгача таълим ташкилоти (МТТ) мудираси Г.Хўжақулова ўз жонига қасд қилди. ОАВда у ишидан айрилгани учун ўзини осгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Мактабгача таълим вазирлиги ҳолат бўйича ўрганиш ўтказиб, хулосаларини маълум қилди.

Унга кўра, жорий йил 4 май куни соат 15:00 да 1967 йил 25 июль куни туғилган Г.Хўжақулова яшаб турган манзилида ўз жонига қасд қилган, тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган. Чифокорлар томонидан унинг ҳаётини сақлаб қолишга қилинган барча ҳаракатларга қарамай, 17 май куни шифохонада вафот этган.

Г.Хўжақулова Балиқчи туманидаги 11-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 2010 йил 11 ноябрдан буён мудира лавозимида ишлаб келган. 

Балиқчи тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувга кўра марҳума Г.Хўжакулова соғлиғи ҳамда иши билан боғлиқ муаммолар туфайли руҳий ҳолатидаги ўзгаришлар натижасда ўз жонига қасд қилгани аниқланган (суицид). 

Туман прокуратураси томонидан тайинланган суд психиатрик-психологик экспертизаси хулосасида кўрсатилишича бу салбий ҳолатга ички қалбий зиддиятлар натижасидаги ҳиссий ҳаяжон туртки бўлган, унинг натижасида юзага келган ҳиссий беқарорлик жонига қасд қилиш ҳолатига туртки бўлган бўлиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. 

Экспертиза хулосаси асосида туман прокуратураси томонидан ушбу ҳолат бўйича тегишли қарор қабул қилинган. 

Мактабгача таълим вазирлиги Ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган текширув хулосасига кўра Балиқчи тумани МТБ раҳбари С.Хонкелдиеванинг ўз хизмат вазифасига масъулият билан ёндашмаганлиги натижасида МТБда носоғлом муҳит юзага келган.

Шунингдек, текширув давомида Балиқчи туманидаги 11-сонли давлат МТТ да қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб борган “Милано қурилиш” МЧЖ раҳбари Н.З.Расулов томонидан расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритилиб, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиш орқали бюджет маблағлари ўзлаштирилганлиги, қурилиш-таъмирлаш ишларининг ўзи сифатсиз бажарилганлиги аниқланган.

Аниқланган ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилган. 

Бундан ташқари, Ишчи гуруҳи, Балиқчи тумани МТБсида ишлар тизимли йўлга қўйилмагани; раҳбар хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги; идоравий назорат сусайтириб юборилгани ва натижада аҳоли орасида мактабгача таълим тизимига нисбатан норозилик кайфияти пайдо бўлганлигини аниқлаган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Андижон вилояти, Балиқчи тумани МТБ мудири С.Хонкелдиева билан тузилган меҳнат шартномаси 2020 йил 26 июнь куни бекор қилинди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 549
Рейтинг: 3
t
×