Андижонда банк ходимлари 111 млн пенсия пулини қиморга тикиб юборди

Жамият 6756
image
-

Андижон вилояти Булоқбоши туманида банк ходимлари пенсионерларга берилиши керак бўлган 111 млн сўм маблағни ўзлаштириб юборди. Ушбу жиноятни амалга оширган икки ходим қўлга олинган.

Қайд этилишича, дастлаб банк филиалининг пенсия ва нафақалар билан ишлаш шўъбасининг кассири ва бухгалтер-назоратчиси  филиал биносида жойлашган банкоматдан 4 миллион 200 минг сўм пулни олишган. Ушбу ходимлар ўз ишини давом эттириб, ўзлаштирилаётган пулнинг миқдорини оширишади.

Туманнинг Нефтчилар маҳалласида жойлашган банкоматдан 41 миллион 800 минг сўм ҳамда Ширмонбулоқ маҳалласида жойлашган банкоматдан 65 миллион сўм, жами 111 миллион сўм нақд пулларни қўлга киритиб, ушбу пулларни замонавий қимор ўйинларига сарфлаб юборишган.

Терговга қадар текширувда ўзлаштирилган маблағлар тўлиқ қопланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 220
Рейтинг: 3
Теглар
t
×