Андижонда аёл қўшнисини пичоқлаб ўлдирди
3-саҳифа
−
28 Апрель 2022
14915Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида фуқаро келишмовчилик сабаб қўшнисини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Бош прокуратура Матбуот котиби маълум қилди.
Қотиллик жорий йилнинг 24 апрель куни соат 16:00 ларда юз берган. Туманнинг Қумшайдон маҳалласида яшовчи 43 ёшли фуқаро Н.А. (аёл) қўшниси 63 ёшли Р.Қ. билан унинг ҳовлисида ўрталаридаги деворни бузиш масаласида жанжаллашиб қолган. Шунда аёл Р.Қ.нинг кўкрак ва бошқа соҳаларига ошхона пичоғи билан зарба бериб, қасддан ўлдирган.
25 апрель куни туман прокуратураси томонидан Н.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва у ушланган.