Андижонда 738 млн сўмлик пиротехника ва дори воситалари мусодара қилинди

Жамият

image

Андижон вилоятида матолар ичига яширилган 738 миллион сўмлик пиротехника ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Андижон вилояти Божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия ва Ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда Бўстон туманида тезкор тадбир ўтказган.

Қайд этилишича, тезкор тадбир давомида Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Р.А. бошқарувидаги ISUZU русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда матолар остига яшириб қўйилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 288 миллион сўмлик пиротехника воситалари борлиги аниқланган.

Шунингдек, мазкур автотранспорт воситаси божхона бошқармасига олиб келиниб текширилганда, унинг юкхонасидан умумий қиймати 450 млн сўмлик 1800 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳам топилган.

Умумий қиймати 738 млн сўмга тенг пиротехника ва “Тропикамид” дори воситалари ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олиниб, божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилаётгани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Божхона пиротехника

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг