Андижонда 4 тонна AI-92 бензинини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
09 Март
3054Андижон шаҳрида 4 тоннадан зиёд AI-92 маркали бензин ёнилғисини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (“Ўзэнергоинспекция”) хабар берди.
Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлигининг Андижон вилоят бошқармаси ва “Ўзэнергоинспекция” Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳри “Ишчилар” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро М.Ш. ўз хонадонида техник талабларга зид равишда бензин ёнилғисини сотаётганлиги маълум бўлган.
Ушбу хонадонда бўлган юк автомашинасидан жами 4 тонна 910 литр AI-92 маркали бензин ёнилғисини бўш елим идишларга қуйиб олинаётгани аниқланган.
“Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу бензин ёнилғисини Фарғона шаҳрида жойлашган МЧЖга қарашли корхонадан ҳеч қандай ҳужжатларсиз (юк хати, шартномасиз, сертификатсиз) жами 47 млн 900 минг сўмга сотиб олинганлиги маълум бўлди”, дейилади.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Фарғонада уйида дизель ёнилғисини техник талабларга зид равишда сотаётган шахс аниқланганди. Ундан 640 литр дизель ёнилғиси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь