Андижонда 4 ойлик ўғлини сотаётган аёл ушланди

3-саҳифа

image

Андижонда 20 ёшли аёл 4 ойлик фарзандини 5 200 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Андижон вилояти ИИБ ҳамда ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-тадбир давомида, Жалақудуқ тумани “Туялас” МФЙда яшовчи 20 ёшли Дилфуза К. ўзининг 2020 йил 15 август куни туғилган ўғлини “Бозорбоши” МФЙ кўчасида жойлашган “Гап” кафесида харидор сифатида жалб қилинган фуқарога кимёвий ишлов берилган 5200 (беш минг икки юз) АҚШ доллари пуллар эвазига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тезкор тадбир давомида, Дилфуза К.дан кимёвий ишлов берилган 5200 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари ашёвий далил сифатида холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Дилфуза К.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва у, гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, сўроқ қилинган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

одам савдоси

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг