Андижон воқеаси эффекти: вазир ўринбосари калтаклаш, тазйиқ ўтказишнинг олдини олишга ваъда берди

Жамият

image
Марҳумнинг фарзандлари ички ишлар касбига нафрат билан улғаяди – Депутат Андижон воқеаси ҳақида north_east

Марҳумнинг фарзандлари ички ишлар касбига нафрат билан улғаяди – Депутат Андижон воқеаси ҳақида

Ўзбекистонда ҳар бир туман ички ишлар органларида алоҳида хона тайёрланиб, у ерда ҳар бир ички ишлар ходими билан фуқаролар суҳбатлари аудио-видео ускуналари орқали ёзиб борилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Рустам Ҳотамов “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатида ўтган жамоатчилик мулоқотида гапирган.

Маълумки, жорий йилнинг май ойи охирида Андижон шаҳғар Ички ишлар бошқарамасида тергов қилинган фуқаро орадан икки ҳафта ўтиб, шифохонада вафот этди. 

Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили Э.Райимжонов, ҳамкасблари Ф.Ҳусанбоев ва Қ.Қодировлар билан бирга фуқаро А.Сотволдиевнинг “Рубин” номли қимматбаҳо тошини олиб қайтариб бермаётган А.Абдукаримов (марҳум)га нисбатан қонуний чора кўришни сўраб 2020 йил 17 апрель куни ёзган аризаси юзасидан ўзбошимчалик билан текширув олиб борган. 30 май куни А.Абдукаримов шифохонага ётқизилган, 11 июнь куни вафот этган.

Ҳолат бўйича қуйидаги чоралар кўрилган: 

•    Э.Райимжонов, Ф.Ҳусанбоев ва Қ.Қодировларга нисбатан ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми, 234-моддаси 1-қисми, 235-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган;

•    Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ бошлиғи подполковник П.Н.Мамажонов ва 4-сон ИИБ навбатчилик қисми навбатчиси капитан А.А.Турақулов ички ишлар органлари сафидан бўшатилган;

•    Андижон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи подполковник С.Усмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган;

19 нафар ходим турли интизомий жазо олган.

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани, Лангар қишлоғида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро Ю.Абдираҳмонов 22.01.2020 йил соат 19:00 ларда Чироқчи тумани ИИО ФМБ маъмурий биносига олиб келинган ва соат 23:30 ларда бинонинг 3-қаватида жойлашган Жиноят қидирув бўлими тезкор вакили капитан Б.Очиловнинг хизмат хонасида вафот этган.

Ички ишлар вазири ўринбосари Рустам Ҳотамов ушбу воқеага тўхталар экан, шундай дейди: 

“Андижон вилоятида бўлган воқеа, бутун тизим раҳбариятини, барча шахсий таркибни ниҳоятда ташвишга солди. Номаъқул, тизимга тасодифан кириб қолган ходимларни  ишдан бўшатиш чораларини доимий равишда кўриб борамиз. Шуни ҳам таъкидлашни истардим: ички ишлар ходимлари кундалик фаолиятида тез-тез стресс, зўриқиш ҳолатига тушиб қолади. Чунки улар жиноятчилик ҳолатлари билан бевосита тўқнашади. Шунинг учун психологик таъминот ишларини янада кучайтиришимиз керак. Тизимда соғлом фикрлайдиган, ҳалол, пок, виждонли, ватанпарвар ходимларимиз кўпчиликни ташкил этади.

Биз эндиликда ҳар бир туман ички ишлар органларида алоҳида хона тайёрлаймиз, у ерда ҳар бир ички ишлар ходими билан фуқаролар суҳбатлари аудио-видео ускуналари орқали ёзиб борилади. Умуман, калтаклаш, тазйиқ ўтказиш ҳолатларининг олдини олишнинг барча чораларини кўрамиз”.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон воқеаси Рустам Ҳотамов

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг