Андижон вилояти ҳокимининг онаси вафот этди
Local
−
09 June 2020 22932 1 minute
Бугун, 9 июнь куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг онаси Абдураҳмонова Саодатхон ая вафот этди. Бу ҳақда Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг онаси Абдураҳмонова Саодатхон ая вафот этганлиги сабабли Андижон вилоят ҳокимлиги марҳуманинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия билдиради", дейилади хабарда.
Шу муносабат билан QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳуманинг оила аъзоларига ўз таъзиясини билдиради.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August