Андижон ҳокими ишдан олиндими?
Жамият
−
04 Ноябрь 2023
38980Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан амалдаги лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати бунга ўз муносабатини билдирди.
"Ушбу хабарлар асосга эга эмаслигини маълум қиламиз. Бу борада ҳеч бир йиғилиш ёки расмий ҳужжатда сўз юритилгани йўқ", дейилади муносабатда.
Қўшимча қилинишича, айни дақиқаларда вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича иш юритмоқда. Барча режалар кун тартиби бўйича давом этяпти.
Маълумот ўрнида, Шуҳратбек Абдураҳмонов 2013 йилдан - ҳозирги вақтга қадар Андижон вилояти ҳокими, Олий Мажлиси Сенати аъзоси ҳамда халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутати ҳисобланади.
Охирги пайтларда ҳокимнинг ишдан олингани ҳақидаги хабарлар тез-тез тарқалиши кузатилмоқда.
LiveБарчаси