Анчелоттининг “Реал”даги келажаги аниқ бўлди
Спорт
−
28 Апрель 2025 5464 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жорий мавсум сўнггида жамоани тарк этади. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Анчелотти чемпионат сўнгги турида “Реал Сосьедад”га қарши ўйиндан кейин лавозимидан озод этилади ва Бразилия терма жамоасини қабул қилиб олади.
Қайд этилишича, “Реал Мадрид”ни клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Сантьяго Солари ёки Рауль Гонсалес бошқаради.
Маълумот ўрнида, Анчелотти қўл остида “Реал Мадрид” жорий мавсум барча йўналишдаги совринлар учун курашдан чиқди. Дастлаб Испания Суперкубогида “Барселона”, Чемпионлар лигаси чорак финалида “Арсенал”, Испания кубоги финалида “Барселона”га қарши ўйинларда мағлуб бўлди. Шунингдек, Ла Лигада эса етакчи “Барселона”дан 4 очко орқада қолмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь