Ана холос! “Олтин тўп” Винисиусга берилмайди – манба

Спорт

image

“Олтин тўп” топширилишига саноқли соатлар қолди. Овоз бериш жараёнларида “Манчестер Сити” ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри ғолиб бўлган. Бу ҳақда футбол журналисти Хосе Луис Санчес маълум қилди. 

Манбага кўра, сўнгги ҳафталарда “Реал Мадрид” аъзоси Виниcиус Жуниор фаворит бўлиб келган, бироқ якунда “шаҳарликлар” аъзоси ғолиб чиққан. Шубҳасиз, “Реал Мадрид” овоз бериш натижаларидан ҳайратда. 

Қайд этилишича, Мадрид клуби делегацияси норозилик белгиси сифатида Париждаги маросимни ўтказиб юбормоқчи. Жумладан, Винисиус Жуниор ҳам Парижга учмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Олтин тўп” натижалари тармоқларга чиқариб юборилгани хабар қилинганди. Аммо натижалар билан ҳозирда чиқаётган хабарлар бир-бирига тўғри келмаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Oltin to‘p Vinisius

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг